
Якшанба куни А Серияда "Наполи" ва "Ювентус" ўртасида муҳим баҳс бўлиб ўтади. Ўйин ҳақида "Ювентус" бош мураббийи Лучано Спаллетти ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Наполи"га қарши ўйин чемпионатда келажагимизни аниқлаб берадиган учрашувлардан бири бўлади. Шу сабабли, биз барча кучимизни сафарбар қиламиз.
Бу синов бўлиб, унга тайёр ҳолда чиқишимиз керак. Италия чемпионларига қарши ўйнаш осон бўлмайди.
Уларнинг кучи борлигини биламиз, улар бу мавсумда ҳам ўз даражасини намоён этмоқда. Агар олдинга интилиш истаги бўлса, бундай жамоалар билан ўз кучингни таққослаш керак.
Конте – юқори даражадаги мураббий эканлигини кўп бора исботлаган. Биз бир неча марта учрашганмиз.
"Наполи"ни фаворит деса бўладими ёки йўқми, бу ҳақда бир нарса дейолмайман. Мен бундай ўйламайман.
Биз майдонга чиқиб, ғалаба қозониш учун ҳаракат қилишимиз керак", – деди Спаллетти. "Наполи" ва "Ювентус" ўйини 7-декабр куни Москва вақти билан 22:45 да бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.