date

Ливерпул АПЛдаги сўнгги ўйинларда қийналмоқда


"Ливерпул" Англия Премьер-лигасидаги сўнгги ўйинларда яна муваффақиятга эриша олмади. Жамоа "Лидс"га қарши ўйинда ғалабага яқин эди, бироқ "павлинар" 96-дақиқада ҳисобни тенглаштириб, учрашувни 3:3 ҳисобига якунлашди.

Шу тариқа, "қизиллар" сўнгги 10 та АПЛ ўйинидан атиги иккитасида ғалаба қозонишди. Яна икки учрашув дуранг билан якунланган бўлса, олти ўйинда рақиблар ғалаба нашидасини суришди.

Қизиғи шундаки, "Лидс" ҳам ушбу давр мобайнида худди шундай натижаларни қайд этди. Фақатгина "Бёрнли" ва "Вулверхэмптон" ундан ёмонроқ натижа кўрсатиб, мос равишда 6 ва 2 очко тўплади.

Ҳозирда "Ливерпул" 15 турдан кейин 23 очко билан Англия чемпионати жадвалида 8-ўринда жойлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ливерпул АПЛдаги сўнгги ўйинларда қийналмоқда