
Италиялик таниқли журналист Николо Скира «Милан» дарвозабони Майк Менян нима учун клуб билан янги шартнома имзолашга рози эмаслиги ҳақида ўз фикрларини билдирди. Скиранинг сўзларига кўра, Менянга клуб раҳбариятидаги айрим шахслар ёқмайди.
«Менян Аллегри учун асосий ўйинчи, муҳим футболчи ҳисобланади. Муаммо шундаки, беш миллион евро унга етарли бўлмаслиги мумкин.
Менян олти-етти миллион евро маош олишни хоҳламоқда. Шунингдек, у Фурлани ва Монкада билан музокара олиб боришни қатъиян истамаётгани аниқ», – деди Скира pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Майк Менян 2021 йилдан бери «Милан» сафида ўйнаб келмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.