
Испаниянинг "Бетис" клуби ҳужумчиси Антони Бразилия терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги имкониятларини баҳолади. "Бу – орзу: миллий терма жамоа формасини кийиб, Жаҳон чемпионатида ўйнаш.
Анчелотти билан бизда имконият бор. Бу мураббий ғалаба қозонишни билади.
Бразилия ҳар бир соврин учун курашиши керак", – деди Антони Marca нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 5 декабрь куни Вашингтонда бўлиб ўтди.
Натижага кўра, Бразилия Марокаш, Гаити ва Шотландия терма жамоаларига қарши ўйнайди. Жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канадада 2026 йил 11 июндан 19 июлгача давом этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.