
“Ливерпул” ҳужумчиси Муҳаммад Салах “Лидс” билан ўйин (3:3)дан сўнг берган очиқ баёнотлари билан футбол оламини ҳайратга солди. 33 ёшли футболчи учрашув давомида бутунлай захира ўриндиғида қолди ва бу кетма-кет учинчи учрашувда асосий таркибга киритилмаганидан кейин сабр косаси тўлди.
У очиқчасига норозилик билдириб, қуйидагича фикр билдирди: “Клуб учун қилган ишларимни инобатга олган ҳолда бу мен учун жуда оғриқли. Мен бу ерда кўп йилдан бери ўйнаб келаман ва жамоа муҳитини жуда яхши биламан.
Эртага Каррегер яна мени танқид қилса, бу ҳам одатий ҳол бўлиб қолган. Премьер Лигага келганимдан бери ўз авлодимдаги барчадан кўпроқ гол урдим.
Голлар ва голли узатмалар бўйича мендан ошиб кетган ҳеч ким йўқ деб ўйлайман. Бошқа бир жойда бўлганимда, мени ҳимоя қилишарди.
Кечирасиз, бу аҳмоқона туюлиши мумкин, лекин мисол келтираман. Бир пайтлар Кейн кетма-кет ўн ўйинда гол ура олмаган эди.
Аммо матбуотда: “Ҳечқиси йўқ, тез орада у яна гол ура бошлайди”, дейишарди. Менинг ҳолатимда эса ҳамма: “У захирада ўтириши керак”, дейди.
Кечир, Гарри,” – дейди Салах журналист Пол Жойсга берган интервьюсида. Суҳбат давомида мисрлик футболчи клуб унга берган ваъдаларини бажармаганини ҳам таъкидлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.