
“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слот Муҳаммад Салаҳни захирада қолдиргани бўйича саволларга жавоб берди. Шанба куни “қизиллар” Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида “Лидс”га қарши баҳсда 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди.
Бу ўйинда “Ливерпул” ғалабани қўлдан чиқарди, чунки рақиб 96-дақиқада гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Мисрлик юлдуз ўйин давомида захира ўриндиғидан туриб воқеаларни кузатди ва майдонга тушмади.
“Биз 2:0 ва кейин 3:2 ҳисобида олдинда бораётгандик. Ўша вақтда бизга ўйин назоратини ушлаб туриш керак эди, гол уриш эмас.
Оддатда гол керак бўлса, Муҳаммадни тушираман. Масалан, ўтган турда “Сандерленд”га қарши шундай қилгандим.
Аммо бу сафар бошқа турдаги футболчилар керак эди, шунинг учун Эндони туширдим”, – деди Слот BBC нашрига берган интервьюсида. Муҳаммад Салаҳ кетма-кет учинчи ўйинда асосий таркибда майдонга тушмади.
Шунингдек, у икки учрашувда умуман захирадан ҳам майдонга чиқмаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.