date
views 6 253

Дани Алвес “Барселона” билан шартномасини узайтиришга рози бўлди

Дани Алвес “Барселона” билан шартномасини узайтиришга рози бўлди

Дани Алвес “Барселона” жамоасида қоладиган бўлди, деб ёзади Kun.uz.

Cadena Cope нашрида ёзилишича, футболчи жамоаси билан шартномасини узайтиришга рози бўлган ва мавсум якунлангач, шартнома тузилади.

Қайд қилинишича, 31 ёшли бразилиялик ҳимоячининг каталонияликлар сафида қолишга рози бўлиши оилавий шароити билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг амалдаги шартномаси 2015 йилнинг июнига қадар тузилган ва у мавсум сўнгида бошқа чемпионатларда каттароқ маош эвазига ўйнаши кутилаётган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дани Алвес “Барселона” билан шартномасини узайтиришга рози бўлди