
“Ливерпуль” футболчиси Доминик Собослаи “Лидс”га қарши учрашувда қўлдан бой берилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. “Қизиллар” учрашувнинг иккинчи бўлимида 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олган эди, бироқ бу устунликни сақлаб қолишмади.
80-дақиқада Собослаи Арне Слот жамоасини яна олдинга олиб чиқди, аммо бу ҳам етарли бўлмади – мезбонлар 96-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. “Ҳисоб 2:0 бўлганидан кейин биз билан нима бўлганини билмайман.
Гўёки ўйин якунланган деб ўйладик. Эҳтимол, “Лидс” пеналтидан кейин ўзига ишонч ҳосил қилгандир.
Биз яхши жавоб қайтариб, яна олдинга чиқдик, лекин стандарт вазиятдан яна гол ўтказиб юбордик. Бу ўзимизга бўлган ишончнинг етишмаслиги билан боғлиқми?
Балки, аммо иккинчи голни ўтказганимиздан кейин ҳам характер кўрсатдик. Бугунги натижа ҳақида бошқа нима дейишим мумкин, билмайман,” – деди венгерлик ярим ҳимоячи Sky Sportsга берган интервьюсида.
“Ливерпуль” сўнгги 10 та ўйиндан атиги иккитасида ғалаба қозонган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.