date

Стивен Жеррард "Ливерпуль"га бош мураббий бўлиши мумкин


Афсонавий "Ливерпуль" футболчиси Стивен Жеррард Арне Слот ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар рўйхатига киритилди. Англиялик мутахассис "Ливерпуль" бош мураббийи вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаши эҳтимоли бор, чунки нидерландиялик мураббий Арне Слотнинг тез орада истеъфога чиқарилиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Indykaila News хабар бермоқда. Шунингдек, вақтинчалик мураббийликка "Аякс" жамоасининг собиқ мураббийи Жон Хейтинга ҳам номзод сифатида кўриб чиқилмоқда.

Шанба куни "Ливерпуль" "Лидс"га қарши ўйинда (3:3) ғалабани охирги дақиқаларда бой берди. Ўйиндан сўнг захирада қолган Муҳаммад Салоҳ Арне Слот билан муносабатлари ёмонлашгани ҳақида баёнот берди.

Стивен Жеррард январ ойида Саудия Арабистонининг "Ал-Иттифоқ" клубидан кетганидан бери мураббийлик фаолиятини давом эттирмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Стивен Жеррард "Ливерпуль"га бош мураббий бўлиши мумкин