
“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола навбатдаги матбуот анжуманида ёш француз истеъдоди Раян Черки ҳақида баланд баҳо берди ва унинг маҳоратини ҳатто Лионел Месси билан солиштирди. Бунга сабаб — “Сандерленд”га қарши 3:0 ҳисобидаги ғалабада Черкининг меҳмонларни ҳайратга солган рабона услубидаги голли узатмаси бўлди. Унинг зарбаси натижасида Фил Фоден муҳим голни урди.
Гвардиола Черкининг катта шахсият сифатида шаклланаётганини, ёшига қарамай, ўйинга таъсир ўтказа олишини таъкидлади:
“Раян жуда истеъдодли футболчи. У мураккаб вазиятларда ҳам ўзини йўқотмайди. Ҳужум чизиғида қилган махсус ҳаракатлари — унинг ҳақиқий қобилиятининг бир қисми. Лекин мен энг кўп ҳурмат қиладиган сифат — бу унинг техникаси эмас”, — деди мураббий.
Пеп Черкининг рабонасига алоҳида эътибор қаратди:
“Мен ҳали бундай рабонани кўрмаганман! Мессида ҳам бундай узатма бўлганини эслай олмайман. Месси оддий нарсаларни идеал даражада бажаради, кейин эса 4–5 ўйинчини алдаб ўтади. Черкида ҳам шундай табиий истеъдод бор. Унинг имкониятларини тўлиқ очиш учун ҳали ўсаётган жойлари кўп”.
Гвардиола ёш ўйинчиларга қўйиладиган талабни ҳам таъкидлаб ўтди:
“Мен биринчи навбатда оддий вазифаларни мукаммал бажаришни талаб қиламан. Агар бу яхши чиқса, кейин улар махсус талантларини ишга солади. Акс ҳолда муаммолар келиб чиқади”.
Эслатиб ўтамиз, Раян Черки ушбу мавсум бошида 30 миллион фунт эвазига “Ман Сити”га келиб қўшилган эжи. Дебют мавсумидаёқ у бешта голли пас бериб, ассистлар бўйича жамоада етакчилар қаторига кўтарилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.