
Италия А Сериясининг навбатдаги турида "Фиорентина" мағлубиятга учради. Бу жамоа ҳозирги мавсумда ҳали бирор марта ғалаба қозонмаган ягона олий лига клуби ҳисобланади.
14 турдан сўнг "Фиорентина" ҳисобида атиги 6 очко бор. Бу ўтган йилнинг айнан шу босқичидаги натижадан 25 очкого кам.
Бу кўрсаткич Италия А Серияси тарихидаги энг катта пасайиш бўлди. Олдинги антирекорд "Рома" клубига тегишли эди.
Улар 2003/2004 ва 2004/2005 мавсумларининг 14-турларидаги фарқ билан 19 очкога кам натижа қайд этганди. Кейинги турда "Фиорентина" яна бир аутсайдер жамоа - "Верона" билан учрашади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.