date

Лаутаро Мартинесга қарши 30-клуб

Лаутаро Мартинесга қарши 30-клуб
Италия А Сериясининг 14-турида "Интер" жамоаси "Комо"ни мағлубиятга учратди ва рақиб дарвозасига тўртта жавобсиз гол урди. Ўйиннинг 11-дақиқасида миланликларнинг сардори Лаутаро Мартинес ҳисобни очди.

Бу гол Лаутаро учун "Интер" сафидаги умумий ҳисобда 164-гол бўлди. Шунингдек, "Комо" аргентиналик ҳужумчи фаолияти давомида А Серияда гол урган 30-клуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Лаутаро Мартинес 2018-йилдан бери "Интер"да ўйнаб келмоқда. Жамоанинг кейинги ўйини 14-декабр, якшанба куни "Женоа"га қарши ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лаутаро Мартинесга қарши 30-клуб