Испания мураббийи Финалиссима ҳақида фикр билдирди

Испания мураббийи Финалиссима ҳақида фикр билдирди

Испания мураббийи Финалиссима ҳақида фикр билдирди
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуенте Аргентинага қарши ўтказилиши мумкин бўлган Финалиссима ҳақида ўз фикрини билдирди. "Ушбу ўйинни интиқлик билан кутамиз.

Яқин орада мазкур учрашув бўйича қарор қабул қилинади. Мен Финалиссимада ўйнашдан жуда хурсанд бўлардим.

Бу ажойиб футболни томоша қилиш ва яна бир совринни қўлга киритиш учун катта имкониятдир", — дейди мутахассис Marca газетасига берган интервьюсида. Маълумот учун, Финалиссима битта учрашувдан иборат бўлиб, унда Европа чемпионати ва Америка Кубогининг амалдаги чемпионлари соврин учун куч синашади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар