Тоттенҳем футболчиси Биссума жазога тортилиши мумкин

Тоттенҳем клуби ярим ҳимоячисини Ив Биссума футбол майдонидан ташқаридаги воқеалар туфайли яна омма эътиборига тушди. The Sun хабарига кўра, футболчи ноябрь ойида ўтказилган зиёфатда "кулдирувчи газ" (азот оксиди) истеъмол қилгани акс этган видео интернетда тарқалган.
Ушбу газни қўллаш депрессия, хотира йўқотиш ва бошқа соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкин. Клуб ушбу ҳолат бўйича суриштирувни бошлади.
29 ёшли малилик футболчи ушбу мавсумда бирор ўйин ўтказмаган ва ўзининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларидан клуб ҳақидаги барча маълумотларни ўчириб ташлаган. Бу эса мухлислар орасида турли миш-мишларнинг тарқалишига сабаб бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда ҳам Биссума шунга ўхшаш ҳодиса билан боғлиқ бўлган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг