
39 ёшли испаниялик футболчи Серхио Рамос Мексиканинг "Монтеррей" клубини тарк этди ва ҳозирда эркин агентга айланди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Рамос клубдаги сўнгги ўйинини ўтказганини тасдиқлади. Инсайдернинг айтишича, Серхио Рамос футболчилик фаолиятини якунлашни режалаштираётгани йўқ ва янги таклифларга очиқ.
Аввалроқ, Рамос Европага қайтишни ва 2026-йилги Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси сафида иштирок этишни мақсад қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Рамос Европадаги фаолияти давомида "Севилья", "Реал Мадрид" ва "ПСЖ" клубларида тўп сурган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.