
Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роман Павлюченко Португалия терма жамоаси билан бирга Криштиану Роналдуни 2026-йилги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишини орзу қилаётганини маълум қилди. "Аргентиналиклар ва португаллар жаҳон чемпионати плей-офф босқичида тўқнаш келиши мумкинлигини кўрдим.
Агар бу рўй берса, ажойиб бўлади. Мен Роналдунинг чемпион бўлишини хоҳлайман, чунки Месси аллақачон жаҳон чемпиони бўлган", – деди Павлюченко Мetaratings нашрига берган интервьюсида.
2026-йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика давлатларида ўтказилади. Турнир 11-июн куни бошланиб, 19-июлга қадар давом этади.
Мусобақа тарихида илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.
Ўтган турнир финалида Лионел Месси бошчилигидаги жамоа пенальтилар сериясида Франция терма жамоасини мағлуб этган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.