date

Дешам: Франция жаҳондаги энг мураккаб гуруҳга тушди

Дешам: Франция жаҳондаги энг мураккаб гуруҳга тушди

Жаҳон чемпионати қуръаси атрофидаги қизғин баҳслар орасида Франция терма жамоаси бош мураббийи Диде Дешам ўз фикрини билдирди. Унинг айтишича, “кўклар” жой олган I гуруҳи мусобақадаги энг оғир, рақобат даражаси энг юқори тузилмалардан бири бўлиб қолмоқда.

Дешам Сенегални жуда кучли ва жисмоний жиҳатдан барқарор терма жамоа сифатида таърифлади. Мутахассис Норвегия ҳақида ҳам ижобий фикр билдирди — унинг таъкидлашича, скандинавияликлар Европа қитъасидаги энг шаклланган ва эҳтиёткорлик билан ўйнайдиган жамоалардан бири.

“Бу гуруҳ ҳақиқатан ҳам мурakkaб. Бирор рақиб ҳақида енгил деб айта олмайман. Бизда албатта катта мақсадлар бор, лекин ҳозирча уларни четга суриб, биринчи навбатда гуруҳ босқичини муносиб ўйнашга эътибор қаратамиз. Кейинги босқич ҳақида фақат кейин ўйлаймиз. Шу билан бирга, Франция одатий вақт зонасида ўйнайдиган гуруҳга тушгани ҳам мен учун ижобий воқеа”, — деди Дешам L’Equipe нашрига берган интервьюсида.

Маълумки, Франция Сенегал ва Норвегия билан бир қатoрда плей-офф ғолибини ҳам кутмоқда. Бу ўрин учун Ироқ, Боливия ёки Суринам терма жамоалари даъвогарлик қилмоқда.

Дешам фикрларидан кўриниб турибдики, Франция жамоаси олдинда турган синовларни яхши англаб турибди ва ҳеч бир рақибни камситмасдан, эҳтиёткорлик билан, бироқ қатъиятли тарзда тайёргарликни давом эттирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дешам: Франция жаҳондаги энг мураккаб гуруҳга тушди