date

Ливерпуль Салоҳ бўйича қарор қабул қилади


Ливерпуль жамоаси яқин орада Муҳаммад Салоҳнинг Италияга, Чемпионлар лигаси доирасидаги "Интер"га қарши ўйинга бориши ёки бормаслиги бўйича қарор қабул қилади. Жамоа раҳбарияти 33 ёшли футболчининг "Лидс"га қарши шанба кунги ўйиндан сўнг билдирган кескин фикрларидан мамнун эмас.

Салоҳ ўз интервьюсида ўз ҳолатидан норози эканлигини очиқ айтиб, захирада қолмаслиги кераклигини ва клуб ваъдаларини бажармаётганини таъкидлади. Журналист Люис Стилнинг маълумотларига кўра, душанба куни эрталаб Салоҳнинг Италияга жамоа билан бирга учиши масаласи кўриб чиқилади.

Ливерпуль раҳбарияти ҳозирча юлдуз футболчини жазолаш ёки жазоламаслик борасида аниқ қарорга келмаган. Ливерпуль ва Интер ўртасидаги учрашув сешанба куни "Сан-Сиро" стадионида бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ливерпуль Салоҳ бўйича қарор қабул қилади