date

Челси ҳужумчиси 6-8 ҳафтага сафдан чиқди


Челси ҳужумчиси Лиам Делап яқин ҳафталарда жамоасига ёрдам бера олмайди. 22 ёшли футболчи яқинда Борнмутга қарши ўйинда елкасидан жароҳат олди ва шу сабабли биринчи бўлимнинг ўртасида алмаштирилди.

Журналист Алекс Крукнинг маълумотига кўра, инглиз футболчисининг тикланиши олти-саккиз ҳафта давом этиши мумкин. Лиам Делап жорий йилнинг июн ойида Ипсвичдан Челсига ўтган эди.

Футболчи Энсо Мареска бошчилигидаги жамоа сафида барча мусобақаларда 17 та учрашувда иштирок этиб, икки гол урди ва битта голли узатма амалга оширди. Жамоа сешанба куни Чемпионлар Лигаси доирасида сафарда Италиянинг Аталанта жамоасига қарши ўйин ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Челси ҳужумчиси 6-8 ҳафтага сафдан чиқди