date

Шотландия мураббийи Кларк: "Турли қитъалардан рақиб истадим"


Шотландия терма жамоаси бош мураббийи Стив Кларк 2026-йилги жаҳон чемпионати қуръа ташлаш натижалари ҳақидаги фикрларини билдирди. Унинг шогирдлари C гуруҳга тушди ва Бразилия, Марокаш ҳамда Гаити жамоаларига қарши ўйнайди.

"Бу яхши қуръа натижаси. Мен Европа жамоаларидан бирортасини истамагандим, турли қитъалардан рақиблар бўлишини хоҳлагандим ва биз буни қўлга киритдик.

Бразилия билан ўйин доим қизиқарли кечади, улар билан учрашиш ҳар доим ёқимли. Марокаш ҳам кучли рақиб.

Биз охирги марта жаҳон чемпионатида иштирок этганимизда, бу икки жамоа бизни мағлуб этганди. Умид қиламанки, бу сафар уларга қарши яхшироқ ўйин кўрсатамиз," деди Кларк STV нашрига.

Кларкнинг сўзларига кўра, у яна 6-7 кун қуръа натижаларига боғлиқ бўлган меҳмонхоналар ва машғулот лагерларини кўздан кечириш учун қолади. Шунингдек, жамоа мусобақа давомида қаерда жойлашиши мумкинлигини аниқлайди.

"Рождествога қадар бажарилиши керак бўлган кўп ишлар бор. Шундан сўнг, келгуси йил учун ўртоқлик учрашувлари ва тайёргарлик режасини тузамиз," деди у.

Мураббий жамоанинг плей-офф босқичига чиқишига умид қилмоқда. "Бу ҳар сафар йирик мусобақага чиққанимизда мақсадимизга айланган.

Кейинги ёзда бунга эришамизми ёки йўқ, билиб оламиз, шундай эмасми?" деди у. Ҳозирда Шотландия FIFA рейтингида 36-ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шотландия мураббийи Кларк: "Турли қитъалардан рақиб истадим"