date

Эшпириту Санту: "Жуда хафаман, ғалабани қўлдан бой бердик"


Англия Премьер-лигасининг 15-тури доирасида "Брайтон" ва Лондоннинг "Вест Хэм" клублари ўзаро дуранг ўйнади – ҳисоб 1:1. "Вест Хэм" бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту ўйинни муҳокама қилиб, жамоаси ғалабани қўлдан чиқарганини айтиб ўтди ва бундан жуда норози эканини билдирди.

"Ҳа, менимча, ғалабани бой бердик. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, гол урдик ва рақибга ўз ўйинини кўрсатишга имконият бермадик.

Ўйинни ёпишимиз керак эди, аммо уддалай олмадик. Бу устида ҳали ишлашимиз керак.

Жуда хафамиз. Фақат мен эмас, балки футболчилар ҳам," деди Санту BBC Sportга берган интервьюсида.

Ҳозирда "Вест Хэм" АПЛ турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эшпириту Санту: "Жуда хафаман, ғалабани қўлдан бой бердик"