date

Вергара: "Бундай ўйинда қатнашганимдан фахрланаман"


"Наполи" Италиянинг А Серияси 14-турида "Ювентус"ни мағлубиятга учратип, мусобақа жадвалида яна биринчи ўринга қайтди. Жамоанинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Антонио Вергара асосий таркибда ўйнаш имконияти берилганидан ва бундай нуфузли учрашувда қатнашганидан фахрланишини эълон қилди.

"Бундай ўйинда, бундай кечада иштирок этиш фахр ва эcда қоларли лаҳзалар учун сабабдир", - деб ёзди ёш футболчи ўз ижтимоий тармоқ саҳифасида. Энди "Наполи" навбатдаги турда "Удинезе" жамоасига қарши ўйинда майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, "Наполи" айни пайтда Италия чемпионати амалдаги ғолиби ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Вергара: "Бундай ўйинда қатнашганимдан фахрланаман"