
Англия чемпионати 15-турида "Фулхем" жамоаси ўз майдонида "Кристал Пэлас"ни қабул қилди. Меҳмонлар ҳисобни 20-дақиқада очишди.
Адам Уортон жарима майдонида Эдди Нкетияни топди ва у ҳисобни очди – 0:1. Биринчи бўлим якунида Рауль Хименеснинг узатмасидан сўнг Гарри Уилсон ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
Иккинчи бўлимда Алекс Ивоби бош билан зарба берди, аммо унинг зарбаси дарвоза устунидан қайтди. Эмиль Смит-Роу тўпни дарвозага йўллаган бўлса-да, гол офсайд туфайли ҳисобга олинмади.
87-дақиқада "Кристал Пэлас" бурчак зарбасидан фойдаланиб, Марк Гехи бош билан зарба бериб жамоасига ғалаба келтирди – 1:2. Бу ғалаба "Кристал Пэлас"ни тўртинчи ўринга олиб чиқди, "Фулхем" эса 15-ўринда қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.