
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичлари қуръаси бўйича фикр билдирди. Унинг жамоаси L гуруҳидан ўрин олди ва бу ерда Хорватия, Гана ва Панама билан тўқнаш келади.
"Қийин илк ўйин, мураккаб гуруҳ. Хорватия ва Гана — Жаҳон чемпионати доимий иштирокчилари, ғурурли ва кучли миллатлар. Панама? Ҳозирча Панама ҳақида кўп нарса билмайман, лекин турнир бошлангунига қадар албатта билиб оламиз", — деди Тухел ESPN нашрига берган интервьюсида.
"Катта турнирлар гуруҳ босқичидаги ягона тажрибам Чемпионлар Лигаси билан боғлиқ. Мен доимо гуруҳ босқичларига максимал ҳурмат билан ёндашганман ва гуруҳда ғалаба қозонишга эътибор қаратганман.
Бу доим қийин, айниқса ҳозир, лекин ўзимизга ишонамиз ва турнирга яхши тайёргарлик кўрган ҳолда етиб борамиз. Биз календар бўйича ҳеч қандай истак билдирмадик, вазиятни қандай бўлса, шундайлигича қабул қиламиз.
Бизга тайёргарлик учун кўпроқ кун берилди, кейин эса жадвалимиз зич бўлади. Ҳеч кимни эътиборсиз қолдириб бўлмайди.
Албатта, Хорватия гуруҳимиздаги иккинчи саватчанинг энг юқори рейтингли жамоаси сифатида ажралиб туради, аммо Гана ҳар доим иқтидорларга бой ва кутилмаган совғалар кўрсатишга қодир. Панама ҳам аутсайдер сифатидаги ролини имкон қадар самарали ишлатишга ҳаракат қилади. Ҳар бир жамоани ҳурмат қилиш зарур.", — деди Тухел.
Айни пайтда Англия ФИФА рейтингида тўртинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.