date

Фиорентина футболчилари таҳдид остида


Италиянинг "Фиорентина" клуби учун ушбу мавсум муваффақиятсиз кечмоқда. Жамоа ҳали ҳам Италия чемпионатида бирорта ҳам ғалаба қозона олмади ва ҳозиргача тўплаган 6 очкоси фақат олти дуранг ўйин натижаси ҳисобига йиғилган.

Derbyderbyderby.it хабарига кўра, эндиликда "Фиорентина" футболчилари ҳаётига таҳдид қилувчи хабарлар олишни бошлашди. Хусусан, бундай хабарлар клуб ҳимоячиси Додонинг турмуш ўртоғининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларига юборилган.

Ҳимоячи ушбу таҳдидларнинг скриншотларини ҳам эълон қилган. Эслатиб ўтамиз, "Фиорентина" ҳозирда Италия чемпионати турнир жадвалининг энг сўнгги поғонасида жойлашган.

Кейинги турда улар турнир жадвалининг қуйи қисмда жойлашган "Верона" жамоаси билан ўйин ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фиорентина футболчилари таҳдид остида