
А Сериянинг 14-турида "Лацио" ўз майдонида "Болоня"ни қабул қилди. Учрашувда биринчи хавфли вазиятни Енс Одгор яратди, аммо "Лацио" дарвозабони унинг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.
Тез орада мезбонларнинг ҳужуми натижасида Матия Дзакканининг зарбасини дарвозабон бартараф эта олмади ва Густав Исаксен ҳисобни очди – 1:0. Шундан сўнг, Надир Дзортенинг зарбаси дарвоза устунига тегди, аммо Енс Одгор ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
79-дақиқада "Лацио" футболчиси Марио Хила ҳакамга нисбатан норозилик билдириб, кетма-кет иккита сариқ карточка олди ва майдондан четлатилди. Мазкур дурангдан сўнг, "Лацио" А Серияда 10-ўринни эгаллаб турибди, "Болоня" эса 5-ўринда жойлашган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.