
Мохамед Салаҳ дам олиш кунлари Премьер-лиганинг "Лидс"га қарши ўйинида 90 дақиқани захирада ўтказди. Бу мисрлик футболчи кетма-кет учинчи марта асосий таркибга киритилмаган учрашув эди.
Ўйиндан сўнг Салаҳ ҳиссий интервью бериб, бош мураббий Арне Слотни ва клубни танқид қилди. Салаҳнинг фикрича, уни асосий таркибдан четлатиш адолатсизлик бўлган.
"Ливерпуль" юлдуз футболчисининг бу хатти-ҳаракатларига муносабат билдирмасдан қола олмади. Жазо сифатида Салаҳ Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Интер"га қарши ўйин учун таркибга киритилмади.
Клубнинг Италияга йўл олган футболчилар рўйхати эълон қилинди ва унда Салаҳнинг исми йўқ. Шунга қарамай, душанба куни у жамоа билан бирга машғулотларда қатнашган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.