date

Интер Чемпионлар Лигаси ўйинида етакчи ҳимоячисидан айрилиши мумкин


Интер жамоаси Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг олтинчи турида 9-декабр куни бўлиб ўтадиган "Ливерпул"га қарши муҳим учрашувда асосий марказий ҳимоячиси Мануэл Аканджи хизматидан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, швейцариялик футболчида сўнгги кунларда грипп белгилари аниқланган, шу сабабли у "нерадзурри"нинг сўнгги машғулотига қатнашмаган. Мануэл Аканджи саломатлиги бўйича якуний қарор сешанба куни бўлиб ўтадиган тиббий кўрикдан сўнг қабул қилинади.

Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушган, бироқ гол урмаган. Интер жамоаси ҳозирда Чемпионлар Лигаси гуруҳида 12 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Интер Чемпионлар Лигаси ўйинида етакчи ҳимоячисидан айрилиши мумкин