
Моҳамед Салаҳ Чемпионлар лигасининг сафардаги "Интер"га қарши ўйинига "Ливерпул" таркибига киритилмади. Англия клуби мисрлик футболчини Италияга олиб кетмасликка қарор қилди.
Бунга Салаҳнинг берган шов-шувли интервьюси сабаб бўлди. У жамоанинг асосий таркибида ўз ўрнини йўқотганидан норози бўлиб, бош мураббий Арне Слот ва клубни танқид қилган эди.
Машҳур журналист Бен Жейкобснинг ижтимоий тармоқлардаги хабарига кўра, 33 ёшли Салаҳни таркибдан четлатиш қарорини "Ливерпул"нинг спорт директори Ричард Ҳюз қабул қилган. Ҳюз мураббий Слот билан суҳбатлашиб, шундай хулосага келган.
Салаҳ ушбу масалада ҳеч қандай муҳокамаларда иштирок этмаган. "Интер" ва "Ливерпул" Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 5-турида сешанба куни, 9-декабрда тўқнаш келади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.