date

2026 йилги ЖЧ ўйинлари танаффуслар билан ўтади


ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати ўйинлари давомида футболчиларга сув ичиб нафас ростлаш имкониятини тақдим этиш учун махсус танаффуслар жорий этилишини эълон қилди. Ўйинлар биринчи бўлимнинг 22-дақиқасида ва иккинчи бўлимнинг 22-дақиқасида ҳакамлар томонидан тўхтатилади.

Бу қарор футболчиларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган, чунки мусобақа баъзи ҳолларда юқори ҳароратли об-ҳаво шароитида ўтиши мумкин. Қизиқарли жиҳати шундаки, танаффуслар стадионларда кондиционер тизими мавжудлигидан ёки об-ҳаво ҳароратидан қатъи назар, барча ўйинларда амалга оширилади.

2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада амалдаги чемпионлик кубогини Аргентина терма жамоаси ҳимоя қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » 2026 йилги ЖЧ ўйинлари танаффуслар билан ўтади