
Мохамед Салоҳнинг Чемпионлар Лигаси 5-турида "Интер"га қарши ўйинини ўтказиб юбориши кутилмоқда. BBC хабарига кўра, "Ливерпул" раҳбарияти Салоҳни қисқа муддатга таркибдан четлатиш қарорини қабул қилган.
Аввалроқ Салоҳнинг "Интер"га қарши учрашувда иштирок этмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кейинчалик эса Миср миллий жамоаси ҳужумчиси машғулотларда қатнашган ва Sky Sports маълумотларига кўра, унинг яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушиши борасида қарор ҳали тасдиқланмаган эди.
Салоҳнинг четлатилиши клубни ва мураббий Арне Слотни омма олдида танқид қилгани билан боғлиқ. 33 ёшли футболчининг фикрича, у "Ливерпул"нинг асосий таркибидан четлатилганидан норози.
"Интер" ва "Ливерпул" жамоалари ўртасидаги учрашув сешанба, 9-декабр куни бўлиб ўтади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.