date

Барони: Маглубиятга лойиқ эмас эдик


Италия чемпионатининг 14-тур якуний ўйинида "Торино" яна маглубиятга учради. Жамоа ўз майдонида "Милан"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бу "Торино" учун кетма-кет учинчи маглубият бўлди. Жамоа бош мураббийи Марко Барони учрашув ҳақида фикр билдириб, жамоанинг маглубиятга лойиқ эмаслигини таъкидлади.

"Маглубиятга қарамай, бажарилган ишни қадрлайман. Бу мени натижа бўлмаса-да тинчлантиради.

Бизда кўплаб жароҳатлар мавжуд, "Ювентус" билан ўйиндан сўнг тўрт нафар футболчини йўқотдик. Аммо "Милан"га қарши ўйинимиз яхши ўтди, биз маглубиятга лойиқ эмас эдик", – деди Барони pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида.

Ҳозирда "Торино" А Серия турнир жадвалида 16-ўринда жойлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барони: Маглубиятга лойиқ эмас эдик