date

Риччи: “Пулисич – катта ўйинчи”


Америкалик ҳужумчи Кристиан Пулисич майдонга қайтиши билан “Милан”нинг “Торино”га қарши ўйинида икки гол урди. Унинг ўйинидан “россонери” ярим ҳимоячиси Самуэле Риччи ҳайратда.

Риччи кичик жароҳат ва иситма сабаб ўйинда иштирок этиши сўроқ остида бўлган Пулисичнинг қайтганидан хурсанд эканини билдирди. “У – катта ўйинчи.

Ҳар доим жамоа учун бор кучини беради. У қайтиб келиб, дубли билан фарқ яратди.

Менинг олқишларим унга,” – деди Риччи pianetamilan.it нашрига. Италия чемпионатининг навбатдаги турида “Милан” 14-декабр куни ўз уйида “Сассуоло”га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Риччи: “Пулисич – катта ўйинчи”