date

«Дженоа» икки йил ичида илк бор кетма-кет ғалаба қозонди


Италия А Сериясининг ўн тўртинчи туридан ўрин олган сўнгги ўйинларда «Дженоа» сафарда «Удинезе»га қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. Бу натижа «Дженоа» учун кетма-кет иккинчи ғалаба бўлди.

Олдинги турда ҳам генуялилар «Верона»ни худди шу ҳисобда, яъни 2:1 билан мағлубиятга учратганди. Фақат ўша ўйин ўз уйларида бўлиб ўтган эди.

Маълум бўлишича, «Дженоа» А Серияда кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозонишига деярли икки йил бўлган. Охирги бор бу ҳолат 2024 йил январь ойида рўй берган эди.

Ўшанда «Салернитана» ва «Лечче» жамоалари «Дженоа»дан мағлубиятга учраган, генуялиларни эса Альберто Джилардино бошқараётган эди. Навбатдаги турда «Дженоа» ўз уйида «Интер»ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Дженоа» икки йил ичида илк бор кетма-кет ғалаба қозонди