Луис Энрике: Биз хавфли вазиятлар яратдик ва улардан фойдалана олдик


"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Испания Кубоги доирасида "Атлетико"га қарши кечган учрашувда 2:1 ҳисобида қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди, деб ёзади Fut.uz сайти.
"Икки ўйиндан иборат тўқнашувни яхши бошладик. Бизни "Висенте Калдерон"да оғир ўйин кутиб турганини барчамиз яхши тушунардик.
Биз хавфли вазиятлар яратдик ва улардан фойдалана олдик. Иккинчи бўлим биринчисига ўхшаш бўлди, аммо "Атлетико" кўпроқ ҳужум қилди. Биз ҳар доим ҳам очиқ худудларни ёпа олмадик", - дейди Энрике.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…