
Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг аутсайдерлари "Қайрат" ва "Олимпиакос" 6-тур доирасида шиддатли тўқнашувга чиқади. "Евро-Футбол.Ру" нашри ўйин учун тахминий бошланғич таркибларни тақдим этди.
"Қайрат": Анарбеков (дарвозабон), Мата, Сорокин, Мартынович, Тапалов, Глейзер, Касабулат, Громико, Жоржиньо, Мринский, Эдмилсон. "Олимпиакос": Цолакис (дарвозабон), Ортега, Пирола, Бьянкон, Марсело, Музакитис, Эссе, Поденсе, Шикинью, Стрефецца, Эль-Кааби.
"Қайрат" сафида Александр Заруцкий (дарвозабон) ва Офри Арад жароҳат олган. Шунингдек, Дастан Сатпаев дисквалификация қилинган.
"Олимпиакос" таркибида эса Александрос Пасхалакис ва Панайотис Рецаc жароҳатланган. Олдинги турда ҳар икки жамоа бир хил фарқ билан мағлубиятга учради.
"Қайрат" "Копенгаген"га 2:3 ҳисобида, "Олимпиакос" эса Мадриднинг "Реал"ига 3:4 ҳисобида ютқазди. Беш тур давомида "Қайрат" бор-йўғи 1 очко тўплаган бўлса, "Олимпиакос" ҳисобида 2 очко мавжуд.
Бугун, 9-декабр куни, ўйин соат 18:30 (Москва вақти)да Олмаотадаги Марказий стадионда бошланади. "Қайрат" – "Олимпиакос" учрашувининг матнли онлайн-трансляциясини ўтказиб юборманг.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.