
А Сериянинг ўн тўртинчи тури доирасидаги сўнгги ўйинда "Милан" сафарда "Торино"ни мағлуб этди. Самуэле Риччи учун бу ўйин ўзининг собиқ жамоасига қарши илк учрашув бўлди, чунки у шу йилнинг ёзида айнан "Торино"дан "Милан"га ўтганди.
У ушбу ўйиндан олинган ҳиссийотлари ҳақида сўзлаб берди. "Бу жуда ҳиссийотларга бой кеча бўлди.
Мен ўзим улғайган стадионга қайтдим. Кўплаб дўстларим билан учрашиш имкониятига эга бўлдим.
"Торино" ходимлари билан дўстона муносабатларим сақланиб қолган. Бу ғалаба билан якунланган ёқимли кеча бўлди", - дея Риччининг сўзларини келтиради pianetamilan.it.
Италия чемпионатининг навбатдаги турида "Милан" ўз майдонида "Сассуоло"га қарши тўп суради. Учрашув 14-декабр куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.