
Бундеслиганинг "РБ Лейпциг" жамоасида тўп сураётган Кот-д’Ивуар вакили Ян Диоманде қишки трансфер ойнасида Англияга йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Teamtalk нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 19 ёшли футболчи "Ливерпул"нинг қизиқиш доирасига тушган. Диоманде мисрлик юлдуз ҳужумчи Муҳаммад Салаҳнинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Салаҳ ва жамоа бош мураббийи Арне Слот ўртасидаги келишмовчилик сабаб, ҳужумчи "Ливерпул"ни тарк этишга яқин турибди. Диоманде жорий мавсумда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Ёшлик иқтидорининг трансфер қиймати 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.