
Англия терма жамоаси ва "Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер мерсисайдликлар юлдузи Муҳаммад Салоҳнинг хатти-ҳаракатларини кескин танқид қилди. "Салоҳнинг хатти-ҳаракатлари ҳақиқий шармандалик.
У жамоага максимал зарар етказишга қарор қилган... Муҳаммад бош мураббийга ҳужум қилиш ва унинг истеъфога чиқишини талаб қилиш учун энг нотўғри вақтни танлади", - дея Sky Sports Каррагернинг сўзларини келтиради.
Аввалроқ Салоҳнинг Милан "Интер"ига қарши бўладиган Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи ўйини учун жамоа таркибидан чиқарилгани маълум бўлганди. 33 ёшли мисрлик футболчи билан тузилган шартнома 2027 йил ўртасигача амал қилади.
Унинг бозор қиймати 45 миллион евро деб баҳоланмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.