date

Сергей Ташуев Беларусьга бош мураббий бўлиши мумкин


Россия Премьер-лигасининг бир нечта клубини бошқарган тажрибали мутахассис Сергей Ташуев Беларусь терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлиши мумкин. 66 ёшли мутахассисни таклиф этиш масаласи Беларусь футбол федерацияси томонидан кўриб чиқилмоқда.

Маълумки, аввалги бош мураббий, испаниялик мутахассис Карлос Алос ўз лавозимини тарк этган эди. Шунингдек, Ташуев Россиянинг "Енисей" клуби билан ҳам музокаралар олиб борган, бу клуб ҳозирги мураббийи Андрей Тихоновни истеъфога чиқариши мумкин.

Бундан ташқари, Ташуев ПАРИ Лигаси вакили бўлган яна бир номаълум клуб билан ҳам мулоқот қилган. Ташуевнинг сўнгги иш жойи Грознийнинг "Ахмат" клуби бўлиб, у жамоани 2023 йилнинг май ойида тарк этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сергей Ташуев Беларусьга бош мураббий бўлиши мумкин