date

Реал ҳимоячиси нима учун четлатилди?


Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Алваро Каррерас якшанба куни Ла Лига доирасида "Сельта"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида қизил карточка олди. 22 ёшли испаниялик футболчи 92-дақиқада ҳакамга нисбатан кескин норозилик билдиргани учун майдондан четлатилди.

Tiempo de Juego нашрининг хабарига кўра, Каррерас ҳакамга "Сен дахшатлисан" деган сўзларни айтган ва бу ҳакамнинг сабр косасини тўлдирган. Энди футболчини ҳакамга ҳурматсизлик қилгани учун икки ўйинга дисквалификация жазоси кутмоқда.

Каррерас майдондан четлатилгунига қадар "Қироллик клуби" аллақачон 10 киши билан ўйнаётган эди, чунки учрашувнинг иккинчи бўлимида Франгарсия иккита огоҳлантириш олган эди. Ўйиннинг 93-дақиқасида "Сельта" иккинчи голни уриб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал ҳимоячиси нима учун четлатилди?