date

Салах уч клубга ўтишга тайёр


“Ливерпул” жамоасининг юлдуз ҳужумчиси Муҳаммад Салах қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Indykaila News журналистлари хабар берди.

Манбага кўра, мисрлик форвард ўз фаолиятини бошқа европалик топ-клублардан бирида давом эттиришга тайёр. Салах Мадриднинг “Реал”и, Барселонанинг “Барселона”си ёки Мюнхеннинг “Бавария”сидан таклифларни кўриб чиқиши мумкин.

Шунингдек, у Саудия Арабистони чемпионатида ҳам фаолиятини давом эттириш имкониятига эга. Аввалроқ маълум бўлганидек, ҳужумчи жамоанинг УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги “Интер”га қарши ўйинига ариза рўйхатидан чиқариб ташланган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Салах уч клубга ўтишга тайёр