
Карлос Аугусто "Комо"га қарши ўйинда А Сериядаги илк голини киритиб, жамоа раҳбариятини ўзининг шартномасини узайтиришга ишонтирди. Бу ҳақда Милан клубининг мухлислари сайтида – fcinter1908.itда хабар берилди.
Клуб раҳбарияти бразилиялик футболчининг универсаллиги ва меҳнаткашлигини юқори баҳоламоқда. Энди Аугусто билан шартнома 2030 йилгача узайтирилиши мумкин.
Шу билан бирга, футболчининг йиллик маоши 3 миллион еврога оширилиши кутилмоқда. Ҳозирда у ҳар мавсум учун 2,2 миллион евро маош олмоқда ва унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунланади.
Эслатиб ўтамиз, Карлос Аугусто 2024 йилдан буён Милан клубида тўп суриб келмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.