Роналд Араухо психологик муаммолар сабабли Исроилга йўл олди


“Барселона” ҳимоячиси Роналд Араухо сўнгги ўйинларда психологик муаммолар сабаб майдонга туша олмади. Миш-мишларга кўра, бу ҳолат футболчининг фаолиятини якунлашига ҳам олиб келиши мумкин.
Араухо руҳий тикланиш учун Тел-Авивга ташриф буюришга қарор қилди. Футболчи ушбу сафар унинг руҳий ҳолатини яхшилашига умид қилмоқда ва у майдонга янги куч билан қайтишни истайди.
Эслатиб ўтамиз, Араухо яқинда “Челси”га қарши Чемпионлар лигаси ўйинида қизил карточка олиб, танқидга учраган эди. Ўша ўйинда “Барселона” Лондонда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Келаси сешанба куни “Барселона” ўз майдонида “Айнтрахт”ни қабул қилади. Ушбу ўйинни “Камп Ноу” стадионидан матнли трансляция орқали кузатиш мумкин бўлади.





























Изоҳлар 0
…