
Аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала "Рома" клубида қолишни истаётганини маълум қилди. Аввалроқ унинг клубни тарк этмоқчи экани ва жамоа ҳам у билан шартномани узайтирмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ҳозирда 32 ёшли Дибаланинг "Рома" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. La Repubblica нашрининг хабарига кўра, футболчи унинг кетиши ҳақидаги миш-мишлардан ҳайрон қолган.
Клуб раҳбарияти эса ҳали Дибала бўйича ўз қарорини қабул қилгани йўқ. "Рома" таркибни ёшартириш сиёсатига ўтган, бироқ бу аргентиналик футболчидан воз кечишни англатмайди.
Шунга қарамай, агар шартнома узайтирилса, Дибала йиллик маошининг ҳозирги 8,5 миллион евродан сезиларли даражада камайишига рози бўлиши керак бўлади. 2025/2026 йилги мавсумда Дибала 12 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.