date

Эндрик майдонга тушмай қизил карточка олди

Эндрик майдонга тушмай қизил карточка олди
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Эндрик якшанба куни "Сельта"га қарши ўйинда майдонга тушмасдан қизил карточка олди. Учрашув 0:2 ҳисобида "Реал"нинг мағлубияти билан якунланди.

64-дақиқада Фран Гарсия, 92-дақиқада эса Альваро Каррерас қизил карточка олди. Захира ўриндиғида ҳам вазият тинч бўлмади.

Мадрид Универсал хабарига кўра, Эндрик техник зонани тарк этиб, захира ҳакамига бақирган. Уни тинчлантириш учун мураббийлар штаби ходимлари аралашишга мажбур бўлишди.

Шу сабабли, 91-дақиқада бразилиялик футболчи қизил карточка билан жазоланди. Жорий мавсумда Эндрик фақат битта учрашувда иштирок этган.

Яқин вақт ичида, эҳтимол, футболчи "Лион" клубига ижарага юборади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эндрик майдонга тушмай қизил карточка олди