date

Нортожиев тажрибали ҳинд рақибини енгиб, кейинги босқичга чиқди

Нортожиев тажрибали ҳинд рақибини енгиб, кейинги босқичга чиқди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида қизғин тарзда давом этаётган эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўзининг бешинчи кун беллашувлари билан бокс ишқибозларини яна бир карра завққа тўлдирди. Бугун ринг атрофида юртимиздан тўрт нафар боксимиз учун муҳим жанглар ўрин олди.

Шулар орасида эътибор марказида бўлган тўқнашув — -57 кг вазнда ҳаракат қилиб келаётган Хўжаназар Нортожиев ва ҳиндистонлик Сачин ўртасидаги кескин ва жанговар баҳс бўлди. Мазкур рақиб — тажрибали, кўп йиллик мусобақаларда ўзини кўрсатиб улгурган спортчи сифатида танилган эди. Аммо Нортожиев бу учрашувда ўзини кучли ва иродали боксчи сифатида намойиш этди.

Жанг давомида ҳамюртимиз рақибининг тажрибасига қарамай унга юксак даражада муносиб жавоб қайтарди, аниқ зарбалар йўллади, ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда ўзини кўрсата олди. Беллашув жуда шиддатли ва том маънода профессионаллик руҳида ўтди.

Умидлар оқланди — ҳакамлар йиғинди баллар бўйича якдил қарор қабул қилиб, ғалабани Нортожиевга берди.

Бу натижа нафақат боксчимиз, балки жамоамиз учун ҳам муҳим қадам ҳисобланади. Дубай рингларида юртимиз байроғини яна бир бор баланд кўтарган Хўжаназардан кейинги босқичда ҳам шиддатли жанглар кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нортожиев тажрибали ҳинд рақибини енгиб, кейинги босқичга чиқди