date

Мохамед Салаҳнинг келажаги ҳақида янги тахминлар


The Athletic нашрида юлдуз ҳужумчи Мохамед Салаҳнинг келажагига бағишланган мақола чоп этилди. Маълум қилинишича, мисрлик футболчи мураббий ва клуб танқидидан сўнг "Интер"га қарши учрашувга бормаган.

Салаҳ асосий таркибга киритилмагани сабабли норозилигини очиқ билдирган. Манбанинг ёзишича, Салаҳ "Ливерпул"ни тарк этса, унинг учун асосий вариантлардан бири Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби бўлиши мумкин.

Ушбу клуб аввал ҳам Салаҳга қизиқиш билдирган ва битимни амалга ошириш учун етарли ресурсларга эга. Шунингдек, Салаҳнинг Америка МЛС лигасидаги бир қанча клублар билан ҳамкорлик қилиш эҳтимоли бор.

Ҳужумчи "Чикаго Файр" ёки "Сан-Диего" клубларига йўл олиши мумкин. Бироқ, Лионель Месси тўп сураётган "Интер Майами" Салаҳни ўз сафига қўшишни режалаштирмаган.

Ушбу клуб бошқа футболчини нишонга олганлиги маълум қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мохамед Салаҳнинг келажаги ҳақида янги тахминлар