
Собиқ "Динамо" ҳужумчиси Дмитрий Булюкин "Евро-Футбол.Ру" нашрига берган интервьюсида Арсен Захаряннинг "Реал Сосьедад" жамоасидаги истиқболлари ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Захарян Ла Лигада муваффақият кўрсатиши керак, шунда "Сосьедад" бош мураббийи унга имконият беради.
У майдонга тушган дақиқалардан максимал даражада фойдаланиши лозим. Кубок ўйинлари ва чемпионатдаги ҳар бир дақиқани қадрлаши зарур.
Ҳозир Испания чемпионатида ўзини синаб кўриш вақти. Россияга қайтишга у доим улгура олади", – деди Булюкин.
22 ёшли ярим ҳимоячи 2023 йил ёзида Москванинг "Динамо" клубидан Сан-Себастяндаги "Реал Сосьедад" жамоасига 13 миллион евро эвазига ўтган эди. Испания чемпионатининг жорий мавсумида Захарян 11 ўйинда майдонга тушиб, бир гол уришга муваффақ бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.