
Машҳур собиқ футболчи Тьерри Анри "Ливерпул" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни танқид қилди. Мисрлик футболчи яқинда асосий таркибга киритилмагани борасида оммавий норозилик билдирган эди.
"Менинг ҳам мураббийларим – Арсен Венгер ва Пеп Гвардиола билан муаммоларим бўлган. Лекин ҳеч қачон бу ҳақда омма олдида гапирмаганман.
Мен клубни ҳимоя қилганман. Агар клубни вакиллик қилаётган бўлсанг, уни ҳар қандай ҳолатда ҳимоя қилишинг керак.
Жамоа ичида нима содир бўлишидан қатъи назар, клубни, жамоадошларни, мураббий ва ходимларни ҳимоя қилиш муҳим. Ҳа, сен ғазабланишинг, хафа бўлишинг ёки рози бўлмаслигинг мумкин.
Лекин бу ҳис-туйғуларни ошкора кўрсатиш ярамайди, айниқса клуб қийин вазиятда бўлса. Ҳар қандай масалани жамоа ичида ҳал қилиш керак.
Кейин, агар кетишни ёки фикр билдириб ўзингни намоён қилишни истасанг, буни тўғри вақтда қилишинг лозим. Мен Муни (Салоҳ) тушунаман.
У 38 та гол урган ва ҳозир захирада. Лекин шундай ҳолатлар келадики, жамоани ўзингдан устун қўйишинг керак», – деди Анри CBS Sportsга берган интервьюсида.
Муҳаммад Салоҳ сешанба куни "Интер"га қарши ўйинда иштирок этмади. Футболчи Италияга олиб кетилмади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.